7 мартдан Ўзбекистон – Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
  • 26 Февраль 2018

7 мартдан Ўзбекистон – Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 1-2 март кунлари Тошкентда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтади. 

Бу ҳақда мамлакатимизнинг Туркманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Акмалжон Қўчқоров Ашхобод шаҳрида икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган брифингда айтиб ўтди. 

Элчи, шунингдек, шу йил 7 мартдан бошлаб икки мамлакат пойтахтларини боғлайдиган тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши, март ойи охирида эса Туркманистонда Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти кўргазмасини ўтказиш мўлжалланаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Анжуман доирасида Ўзбекистон элчихонаси томонидан юртимизнинг “Bek Tour” (Хоразм) ва “Authentic Travel” (Бухоро) туроператорлари билан ҳамкорликда туркманистонлик қардошларимиз ҳамда дипкорпус ходимлари учун тайёрланган, ушбу тарихий шаҳарларга икки кунлик саёҳатни ўз ичига олган “Ажойиб, эртакнамо Хива” ва “Амир пойтахти бўйлаб саёҳат” туристик пакетлари тақдимоти ҳам ташкил этилди, дейилади “Жаҳон” АА хабарида.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn