Ақтобедаги автоҳалокатда жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Ақтобедаги автоҳалокатда жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди Фото: kazinform.kz
  • 26 Февраль 2018

Ақтобедаги автоҳалокатда жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Хромтау тумани марказий шифохонаси бош шифокори ўринбосари Людмила Волненьконинг айтишича, кеча кечқурун турли даражадаги тан жароҳати олган 9 нафар Ўзбекистон фуқароси касалхонага келтирилган. Улардан уч нафари хотин-қиз, олти нафари эса эркак киши бўлган.

“Улардан бирининг жароҳати ўрта оғирликда эди. Қолганларининг эса қониқарли даражада. Жабрланганлар тунда бизнинг назоратимиз остида бўлишди.
Хотин-қизлардан бири бош мия чайқалиши жароҳати олган экан. У касалхонага қолишни рад этди.
Қолганларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Уларда, асосан, бурун, қовурға синиши жароҳатлари аниқланди. Уларнинг аҳволи қониқарлилиги боис эрталаб жавоб бериб юбордик”, — дейди шифокор.  

Олдинроқ Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Хромтау тумани Жарик қишлоғи яқинидан ўтган “Самара — Чимкент” трассасида автобус иштирокида йўл ҳаракати ҳодисаси рўй бериши оқибатида етти нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражада тан жароҳати олдии ҳақида хабар тарқатган эдик.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn