Сурхондарёда гиёҳвандлик моддалар савдоси билан шуғулланган масжид ноиби қўлга олинди
Сурхондарёда гиёҳвандлик моддалар савдоси билан шуғулланган масжид ноиби қўлга олинди Фото: IVV
  • 26 Февраль 2018

Сурхондарёда гиёҳвандлик моддалар савдоси билан шуғулланган масжид ноиби қўлга олинди

21 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳри 8 март кўчаси 31-уйда яшовчи, 1989 йилда туғилган З. Имамов кўчада тўхтатилиб текширилганда, ёнида 4,6 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

З.Имамов билан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, у ушбу гиёҳвандлик моддасини “Баҳристон” маҳалласи Шаҳристон кўчаси 164-уйда яшовчи,  “Умари Одил” жомъе масжиди ноиби, 1989 йилда туғилган А. Мелибоевдан олганлиги аниқланган. А. Мелибоев гиёҳвандлик моддасини Денов тумани Феруз кўчаси 36-уйда яшовчи, 1989 йилда туғилган С. Кенжаевдан олганлигини баён қилган.

С. Кенжаевнинг яшаш уйи текширилганда, 10 кг. 7,17 гр. “гашиш” ва 3 кг. 675,37 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддалари топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда олинган гиёҳвандлик воситаларининг келиб чиқиш манбасини аниқлашга қаратилган тезкор ишлар давом этмоқда, дейилади Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn