Яна ўша Ақтобе вилояти. Самара — Чимкент трассасида ўзбекистонлик йўловчилар бўлган автобус ағанаб кетди 
Яна ўша Ақтобе вилояти. Самара — Чимкент трассасида ўзбекистонлик йўловчилар бўлган автобус ағанаб кетди  Фото: kazinform.kz
  • 26 Февраль 2018

Яна ўша Ақтобе вилояти. Самара — Чимкент трассасида ўзбекистонлик йўловчилар бўлган автобус ағанаб кетди 

Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Хромтау тумани Жарик қишлоғи яқинидан ўтган “Самара — Чимкент” трассасида автобус иштирокида йўл ҳаракати ҳодисаси рўй бериши оқибатида етти нафар ўзбекистонлик турли даражада тан жароҳати олди. 

Бу ҳақда “Казинформ” ахборот манбаси маҳаллий йўл ҳаракати хавфсизлигига масъул идора маълумотига таяниб хабар берди. 

Манбага кўра, Жанубий Қозоғистон вилоятилик 35 ёшли ҳайдовчи 25 нафар йўловчини олиб кетаётган “Мерседес” автобуси бошқарувини қўлдан чиқариб юборган. Натижада транспорт воситаси йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетганган. 

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган етти нафар йўловчи турли даражадаги жароҳатлар билани Хромтау тумани шифохонасига ётқизилган. Улар кичик шикаст ва синиш жароҳатларини олган. Улар ҳамон касалхонада”, —  дейди йўл ҳаракати хавфсизлигига масъул идора матбуот-хизмати раҳбари Ерболат Саркулов. Йўл ҳаракати ёки транспорт воситасини бошқариб кетаётган шахс томонидан транспорт воситасини бошқариш қоидаларини бузганликка оид моддалар асосида суддан олдинги суриштирув ишлари олиб борилаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn