“Ашхобод — Тошкент — Ашхобод ” йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин
  • 22 Февраль 2018

“Ашхобод — Тошкент — Ашхобод ” йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатнов шу йил март ойи бошидан қайта тикланиши мумкин. 

Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев айтишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил май ойида Туркманистонга қилган давлат ташрифи чоғида бу борадаги келишувга эришилганди. 

“Айни пайтда “Ашхобод — Тошкент — Ашхобод” тўғридан-тўғри рейсини очиш устида қизғин иш олиб бораяпмиз. Дастлабки маълумотларга кўра, у ҳафтасига икки марта амалга оширилади. Парвозлар мартдан бошланади. Биринчи босқичда мазкур йўналишда фақат “Туркменховаёллари” самолётлари хизмат қилади. Келгусида олинган даромадга қараб рейслар частотаси кўпайтирилиши ва парвозларнинг бир қисмини Ўзбекистон томони ўз зиммасига олиши мумкин”, — дейди дипломат.

Эслатиб ўтамиз, давлатлар ўртасидаги авиақатновлар 2013 йил 2 май куни самарасиз фаолият туфайли тўхтатилганди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn