Ихтирочи аёллар тақдирланди
Ихтирочи аёллар тақдирланди Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат.
  • 20 Февраль 2018

Ихтирочи аёллар тақдирланди

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” биринчи республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танлов юртимиз иқтисодиёти тармоқларига ўз техник лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларини жорий қилиш мақсадида изланаётган кўплаб олималар, докторантлар, иқтидорли талабалар, ўқувчи қизлар, рационализатор, муҳандис, конструктор, дастурчи, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.

Унинг республика босқичида 250 нафар иқтидорли хотин-қиз қатнашди. Белгиланган шартларга кўра, улардан юз нафари танлов ғолиби, деб топилди.

Шунингдек, анжуманда “Энг яхши ихтиро”, “Энг яхши фойдали модель”, “Энг яхши саноат намунаси”, “Энг яхши дастур ва маълумотлар базаси”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг самарали инновацион лойиҳа” каби 11 номинация бўйича ғолиблар тантанали равишда тақдирланди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Нарбаева иштирок этди.

 

Мавжуда ХОЛМАТОВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn