“Икки халқ манфаатлари йўлида”
  • 20 Февраль 2018

“Икки халқ манфаатлари йўлида”

 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган адабиётларнинг очиқ кўргазмаси ана шундай номланди.

Унда тақдим этилган адабиётлар Ўзбекистон — Қирғизистон муносабатларини янги босқичи, мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, банк-молия, фан-техника, маданий-гуманитар ва ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳақида ҳикоя қилади.

Кўргазмага ташриф буюрганлар Ч. Айтматов, Т. Садикбеков, У. Байджиев, И. Раззаков, Н. Байтемиров, К. Ахматов, К. Худаков каби адибларнинг асарлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Бу эса икки мамлакат адиблари ўртасида адабий алоқаларни янада мустаҳкамлашда қўл келмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn