“Ўзбекистон почтаси” миллий почта оператори фаолияти замон талабларига мослаштирилади
  • 20 Февраль 2018

“Ўзбекистон почтаси” миллий почта оператори фаолияти замон талабларига мослаштирилади

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 19 февралда қабул қилинган “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, “Ўзбекистон почтаси” АЖ  чет эл маслаҳатчиларини жалб қилган ва илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ислоҳ этилади.

Хусусан, ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда почта алоқаси операторлари ва курьерларининг тармоғини ривожлантириш, хорижда халқаро почта жўнатмаларининг алмашинув пунктларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш топшириғи берилди. 

Ўз навбатида, икки ой муддатда “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта алоқаси миллий операторига агент сифатида банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш ҳуқуқларини тақдим этиш масаласи ўрганилиб, ушбу бандни амалга ошириш бўйича таклифлар ҳукуматга берилади. 

Шулар асосида миллий почта оператори муаяйн муддатдан сўнг тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш, банк карталарига хизмат кўрсатиш, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб қилиш, ихтиёрий ва мажбурий суғурта қилиш хизматлари ва аутсорсинг шартларида бошқа хизматларни кўрсатишни бошлайди.

Ўз навбатида “Матбуот тарқатувчи” АКни белгиланган тартибда “Ўзбекистон почтаси” АЖга қўшиш масаласи ҳар икки ташкилот акциядорларининг умумий йиғилишларида кўриб чиқилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn