Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига қилинган мурожаатлар тўғридан-тўғри Президентнинг виртуал қабулхонасига юборилади 
  • 20 Февраль 2018

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига қилинган мурожаатлар тўғридан-тўғри Президентнинг виртуал қабулхонасига юборилади 

Фуқаролар томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига қилинган мурожаатлар тўғридан-тўғри давлат раҳбарининг виртуал қабулхонаси — pm.gov.uzга юборилади. 

Шу боис 25 февралдан “Ўзбекнефтегаз” АЖ раисининг виртуал қабулхонаси ўз фаолиятини тўхтатади. Давлат божхона қўмитаси раиси виртуал қабулхонаси эса 24 февралдан бошлаб ишламайди.

Хабарингиз бор, 15 февралдан “pm.gov.uz” порталида синов тариқасида “Онлайн-консультант” модули ишга туширилган эди. У ўзида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 95 та ташкилот ҳамда идорасидан юқори малакали ва профессионал консультантларни бирлаштирган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn