Анъанавий масленица байрами
Анъанавий масленица байрами Фото: Алау-ТВ
  • 19 Февраль 2018

Анъанавий масленица байрами

Тошкент вилоятининг Рус миллий маданий маркази томонидан анъанавий масленица байрами ташкил этди. Қишни кузатиш маросимини ўзида акс эттирган бу байрамда рус халқининг миллий урф-одатлари, анъаналари намоён бўлади. 

Чиноз туманидаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда иштирокчилар байрамнинг тарихи ва унинг ўзига хос томонларини саҳна кўринишлари орқали акс эттирдилар. Рус миллий таомларидан дастурхонлар тузалиб, куй-қўшиқлар янгради, шодон рақслар ижро этилди. 

–– Бизнинг миллий байрамимиз бошқа миллат вакиллари иштирокида нишонланаётганлигидан бошимиз кўкка етди, — дейди Рус миллий маданий маркази Чиноз туман бўлими раисининг ўринбосари Борис Никитин. — Ўзбек қизлари Умида Каримова, Гулчеҳра Ҳолиқова, Зулфия Юсуповаларнинг рус тилида ижро этган шеър ва қўшиқлари байрам иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Тадбирда тинчлик-осойишталик, дўстлик-ҳамжиҳатлик мавзуларида ранг-баранг чиқишлар қилинди.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn