Избосканда оғуфуруш қўлга олинди
  • 19 Февраль 2018

Избосканда оғуфуруш қўлга олинди

Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот хизматидан хабар қилишларича, Наманган вилояти, Учқўрғон туманида яшовчи М. Ж.  Избоскан тумани, Гудур МФЙда Ў. исмли шахсга “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 1000 АҚШ долларига сотаёган вақтда қўлга олинди. 

Шундан сўнг қонунбузарнинг хонадонида олиб борилган текшириш жараёнида яшаш уйидан  197,8 грамм “гашиш”  моддаси топилди.

Дастлабки суриштирув жараёнида аниқланишича, ушбу модда Қирғизистон Республикасидан олиб ўтилган ва 4000 АҚШ долларига сотиш режалаштирилган. Яхшиямки, бу қинғирлик вақтида фош этилди. Ўз манфаатини ўзгалар манфаатидан устун билган қонунбузар бу қилмиши учун тегишли жазони олиши муқаррар.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn