Чирчиқда ҳарбийлардан кутилмаган тадбир
Чирчиқда ҳарбийлардан кутилмаган тадбир Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат.
  • 16 Февраль 2018

Чирчиқда ҳарбийлардан кутилмаган тадбир

Чирчиқ олий танк қўмондон муҳандислик билим юртида ҳар йили белгиланган хизмат муддатларини ўтаган муддатли ҳарбий хизматчиларни кузатиш маросимини ўтказиш анъанага айланган. Лекин бу йилги тадбир мазмун ва мундарижаси билан аввалгилардан кескин фарқ қилди.

300 киши иштирокида эмас, балки билим юрти саф майдонида 2,5 мингдан ортиқ шаҳардаги ўқувчи-ёшларни таклиф қилган ҳолда ўтказилди. 

Майдон марказига бундан бир йил аввал бу ерга келиб, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлганлар саф тортишди. 

Дарвоқе, 66 нафар аскарга, шулар қаторида бу йигитга ҳам олий ўқув юртларига кириш учун имтиёз бериладиган тавсияномалар топширилди. 

Тадбир давомида Чирчиқ шаҳридаги касб-ҳунар билим юрти, умумтаълим мактаби ўқувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитларни кўрсатиш мақсадида экскурсия ташкил қилинди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn