Остона шаҳрига ҳаво қатновлари сони оширилмоқда
  • 16 Февраль 2018

Остона шаҳрига ҳаво қатновлари сони оширилмоқда

Шу йилнинг 4 мартидан бошлаб  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Тошкент — Остона — Тошкент” йўналиши бўйича рейсларнинг тўртинчи частотасини йўлга қўяди. 

МАК матбуот хизматининг хабар беришича, парвозлар якшанба кунлари “A320” қулай ҳаво лайнерларида қуйидаги график бўйича (маҳаллий вақт билан) амалга оширилади.

Якшанба: HY-721 Tошкент — 18:10 Остонa — 21:10 

Якшанба: HY-722 Остонa — 22:10 Tошкент — 23:10

Айни пайтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ушбу йўналишдаги парвозларни ҳафтада уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари бажариб келаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn