Энди телеминорада суратга олиш ва видеога тушиш мумкин
  • 16 Февраль 2018

Энди телеминорада суратга олиш ва видеога тушиш мумкин

Тошкент телеминорасида сурат ва видео олишга қўйилган тақиқ бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Шу бўйича вазирликнинг тегишли буйруғи чиқарилган. Унга кўра, Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари фойе, томоша қилиш майдони ва “Коинот” ресторанида чекланмаган миқдорда видео ва фотосурат олиши, “сельфи” қилиши мумкин.

Сайёҳлар телеминора томоша майдони ва ресторанга телефонлар, планшетлар, ноутбуклар ва фотоаппаратлар олиб киришига ҳам рухсат берилди. Илгари бундай қурилмалар киришдан олдин олиб қўйилиб, чиқишда қайтариб бериларди.

Бу янгилик давлатимиз раҳбарининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида қилинди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn