Қорақалпоғистонлик ўт ўчирувчилар инновацион велосипед ихтиро қилишди
  • 16 Февраль 2018

Қорақалпоғистонлик ўт ўчирувчилар инновацион велосипед ихтиро қилишди

Устюрт кенгликларида жойлашган “UZ-KOR Chemikal” масъулияти чекланган жамиятида ёнғиндан муҳофаза қилиш борасида янги ихтиро — кузатув велосипеди яратилди.

Иккита ўт ўчириш баллони, қутқариш арқони, болға, чироқ, шланг, багор, лом, тиббий қутича, кигиз, сув идиши, овоз кучайтиргич каби зарур жиҳозлар велосипедга шундай жойлаштирилганки, ходим унда ҳудуд бўйлаб кузатув ишларини бемалол олиб бораверади. Корхонанинг 105 гектарлик ҳудудида бу жуда зарур.

— Ёнғин ўчириш дастаги ҳам инновацион ғоя маҳсули, — дейди ихтирочи лейтенант Султонбек Тангирберганов. — Томларнинг металл тунука билан қоплангани ҳам энди ёнғинни ўчиришда мураккабликлар туғдирмайди, барчасини ҳисобга олганмиз.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn