Қорлар эриб кетади, тасаввур эса қолади (фоторепортаж)
  • 15 Февраль 2018

Қорлар эриб кетади, тасаввур эса қолади (фоторепортаж)

Самодан ўйноқлаб тушган қор парчалари она-замин бағрини оппоқ кўрпага буркади, атроф-муҳитга бараканинг мусаффо нафасини бахш этди. Автомобиль йўлларида вақтинчалик ҳосил бўлган ноқулайликлар ҳайдовчиларни бироз қўрқитгани ҳам рост. 

Об-ҳаво башоратларига қараганда, зийнат ёғин — қор диёримизнинг ҳозирги қишига сўнгги ташрифи бўлиши мумкин. Аввалига бутун борлиқни қоплаган оқлик эндиликда аста-секин камайиб бораяпти. Яқин орада у ҳам йўқолади. Лекин ҳамкасб фотомухбирларимиз Ҳасан Пайдоев ва Динара Чиркова олган суратлар орқали тасаввуримизга муҳрланган гўзал манзаралар бизга умрбод эсдалик бўлиб қолади. Томоша қилинг ва завқланинг. Шунда хотирангизга қишнинг муздек, аммо ёқимли ва оппоқ ранг-баранглиги унутилмас дамлар бахш этганини беихтиёр ҳис этасиз.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn