Интернет сайтларида спиртли ичимликлар рекламаси тақиқланади
  • 15 Февраль 2018

Интернет сайтларида спиртли ичимликлар рекламаси тақиқланади

Қирғизистон Жогорку Кенеши томонидан интернетда алкоголь ичимликлар рекламасини тақиқлаш билан боғлиқ ўзгартиш киритилган “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

Хусусан, алкоголь ичимликлар рекламаси қоидаларини бузганларга жарима миқдорлари белгиланди. Унга кўра келажакда қабул қилинадиган қоидаларга риоя этмаган фуқаролар энг кам ойлик иш ҳақининг 100, мансабдор шахслар 200, юридик шахслар 700 баробари миқдорида жарима тўлайди.

Тақиқ фақат “kg” домен ҳудудида реклама тайёрловчи, реклама тарқатувчи ва реклама берувчи учун риоя қилади.

Ўтказилган таҳлилларга кўра, мамлакат иқтисодиёт вазирлиги интернетда алкоголь маҳсулотлар рекламасини ноль даражага туширишни кутаётган бўлса, давлат учун соғлом авлодни шакллантириш имкониятларини кенгайтиради.

Ҳужжатга кўра, бу тақиқ реклама ишлаб чиқарувчи, реклама тарқатувчи ва реклама берувчиларга қўлланилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn