Лицензиясиз “киракаш”ларга чора кўрилди
  • 15 Февраль 2018

Лицензиясиз “киракаш”ларга чора кўрилди

 

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги расмий веб-сайтида берилган маълумотга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ҳамда бошқарманинг Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат шуъбаси инспекторлари томонидан қўшма рейд ўтказилмоқда. 

Ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида инспекторлар томонидан жорий йилнинг январь ойида 226 та, февраль ойининг ўтган 10 кунлигида 151, жами 377 та автомобилларда юк ва йўловчилар ташишда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга зид равишда фаолият кўрсатаётган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб, суд органларига тақдим этилди. 

Хусусан, Чимбой туманида ўтказилган сайёр судда ушбу масалага оид 11 иш кўриб чиқилиб, шундан 9 нафар ҳайдовчига нисбатан жарима белгиланди. 

Бу каби рейд тадбирлари, шунингдек, тарғибот-тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn