Огоҳ бўлинг! Ўзбекистон бозорларига хатарли ўсмаларга сабаб бўлувчи маҳсулот кириб келган
Огоҳ бўлинг! Ўзбекистон бозорларига хатарли ўсмаларга сабаб бўлувчи маҳсулот кириб келган Фото: Les Envies de Talie
  • 15 Февраль 2018

Огоҳ бўлинг! Ўзбекистон бозорларига хатарли ўсмаларга сабаб бўлувчи маҳсулот кириб келган

 

 “Ўзстандарт” агентлиги инспекторлари томонидан истеъмол бозорига оид маълумотларни ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш натижасида сифатсиз ҳамда инсон саломатлигига зарар етказиш мумкин бўлган маҳсулот тури аниқланди. 

Мазкур товар юз учун гель бўлиб, номи — “Lift gel activateur”. У “NEWA” савдо белгиси остида Исроилда ишлаб чиқарилган. 

Мутахассисларнинг билдиришича, гель таркибида аниқланган N-нитрозодиэтаноламин (NDELA) моддаси канцероген ҳисобланиб, хатарли ўсмаларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn