Тошкентда автобус инкассатор машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида жамоат транспорти ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди
Тошкентда автобус инкассатор машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида жамоат транспорти ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди Фото: fb.com/groups/voditeli
  • 15 Февраль 2018

Тошкентда автобус инкассатор машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида жамоат транспорти ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди

Бугун Тошкент шаҳрида 72-сонли йўловчи автобуси билан “Камаз” русумли инкассатор машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида автобус ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмган ва етти нафар йўловчи жароҳатланган. 

Воқеа эрталаб соат 7:30да “Минор” метро станцияси чорраҳасида рўй берган. 

Жабрланганлар 7-сонли шаҳар шифохонасига ётқизилган. Уларнинг айримларида мия чайқалиши, бошқаларида пешона қисми жароҳатланиши ҳолати аниқланган.

“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси ҳайдовчининг ўлимини тасдиқлади ва бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганилаётганини маълум қилди, деб ёзади gazeta.uz.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn