Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев истеъфога чиқди
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев истеъфога чиқди Фото: kun.uz
  • 13 Февраль 2018

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев истеъфога чиқди

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Тоирович Мирзаев истеъфога чиқди.

Маълум қилинишича, Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимини сақлаб қолган, дейилади kun.uz хабарида.

Зойир Мирзаев 2016 йилнинг кузида Шуҳрат Тешаев ўрнига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлганди.

Маълум бўлишича, вазирлик иккига ажратилган: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги.

Эндиликда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Баҳодир Турсунович Юсупов раҳбар этиб тайинланган.

2009-2015 йилларда Наманган вилоятини бошқарган Баҳодир Юсупов шу кунга қадар Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn