Самарқандда тураржой биносида портлаш. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор
  • 12 Февраль 2018

Самарқандда тураржой биносида портлаш. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

2018 йилнинг 11 феврал куни соат 5:40 да Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Мустақиллик кўчаси, “Чархин” МФЙ да жойлашган хусусий уйда газ-ҳаво аралашмаси оқибатида чақнаш содир бўлди.

Натижада уй  иккинчи қаватининг бир қисми қулаб тушди. Вафот этганлар ва жароҳатланганлар бор.

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши чақнашнинг асосий сабаби деб топилмоқда. Воқеа жойида, вилоят ҳокимлиги бошчилигида ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ ва иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишингизни сўрайди!

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn