Апрель ойидан бошлаб Самарқандда икки қаватли автобуслар қатнови йўлга қўйилади
  • 08 Февраль 2018

Апрель ойидан бошлаб Самарқандда икки қаватли автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Маълумки, Тошкентда бундай автобуслардан аллақачон унумли фойдаланилмоқда. Улар воситасида шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб ташкил қилинган экскурсия икки ярим соат давом этади. Саёҳат эса ҳар икки соатда “Ўзбекистон” меҳмонхонаси яқинидаги бекатдан бошланади.

Апрель ойида Самарқанд шаҳрида ҳаракатланишни бошлайдиган шу каби автобуслар саккиз тилда гапирадиган аудиогид билан жиҳозланади. Шундай қилиб экскурсия давомида сайёҳларга кўҳна шаҳарнинг қадимий ёдгорликлари ва афсоналари ҳикоя қилиб берилади. Ўз навбатида миллий таомлар ҳақида ҳам маълумотлар, миллий мусиқа наволари тақдим этилади. Икки қаватли автобусларда шаҳар бўйлаб саёҳат уюштириш анъанаси келажакда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Бундай мақсадларда Хитойда ишлаб чиқарилган “Higer” автобусларидан фойдаланилади. Мазкур бренд дунёда шу каби транспорт воситалари етказиб берувчи етакчи компаниялардан биридир. Бундан ташқари, “Higer” ўз маҳсулотларини юртимиз иқлим шароитига мослаштиришни ўз зиммасига олган.

Хусусан, Европа шаҳарлари учун тайёрланган автобуслар баландлиги 4,3-4,4 метр бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич, қонунларга кўра, 4 метр билан чегараланган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентда томоша сайллари учун фойдаланилаётган автобуслар барча хавфсизлик талабларига жавоб беради. Ҳар бир ўриндиқ хавфсизлик камари билан жиҳозланган. Унда имконияти чекланган кишилар учун ҳам барча қулайликлар яратилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn