Қисқа сатрларда
  • 06 Июнь 2014

Қисқа сатрларда

* Денов туманида “Бирлашиб биз катта кучмиз” шиори остида бўлиб ўтган ёшлар фестивалида 17 нафар коллеж битирувчисига умумий қиймати 82 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

* Наманганда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялар каталоглари кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар, фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослаштирилган корхона ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

* Самарқандда ўтказилган “Таълим ва мутахассислик” кўргазмасида вилоятдаги олий ўқув юртлари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, 17 та тижорат банки, 103 та корхона, ташкилот ва муассаса 373 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

* Гулистон шаҳрида “Ёшлар ва атроф-муҳит” мавзуида экологик акция уюштирилди. Тадбир доирасида иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, биологик хилмахилликни асраш, атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалашнинг аҳамияти, сувни тежаш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш, тупроқ эрозияси ва чўлланишнинг олдини олишга бағишланган кўргазма, расмлар танлови ўтказилди.

* Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида “Либосларда — қадрият акси” деб номланган миллий ва замонавий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn