Корпоратив бошқарув кодексини татбиқ этиш ҳолати қандай? 
  • 08 Февраль 2018

Корпоратив бошқарув кодексини татбиқ этиш ҳолати қандай? 

 

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида корпоратив бошқарувнинг замонавий стандарт ва усулларини жорий этиш белгиланган. 

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Ҳаракатлар стратегиясидаги ушбу вазифалардан келиб чиқиб, 400 дан ортиқ акциядорлик жамиятларида Корпоратив бошқарув кодекси жорий қилинган. 

Шунингдек, 293 та акциядорлик жамиятида корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказилиб, шундан 32 тасида ушбу кўрсаткич юқори, 244 тасида қониқарли, 15 тасида паст ва 2 тасида қониқарсиз, деб топилган.

Ўтган йили 1000 дан зиёд давлат улуши мавжуд корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари татбиқ этилган. 

Р. ШЕРҚУЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn