Тадбиркор ва фермерларга туну кун хизмат кўрсатадиган “Ахборот маркази” иш бошлади
  • 08 Февраль 2018

Тадбиркор ва фермерларга туну кун хизмат кўрсатадиган “Ахборот маркази” иш бошлади

 

Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига маслаҳат бериш ҳамда фаолиятига кўмаклашиш мақсадида биржада туну кун ишловчи махсус “Ахборот маркази” очилди. 

Ушбу янги хизмат ҳар куни 24 соат давомида фаолият юритади.

Абонентлар (+998971) 213-33-30, 200-11-62 телефон рақами ёки 11-62 қисқа рақамга қўнғироқ қилиб, биржа фаолиятига доир масалалар бўйича саволлар йўллаши, савдо иштирокчиларини биржада аккредитациядан ўтиш ва биржа савдоларида иштирок этиш юзасидан маслаҳат олиши, мижознинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда биржанинг интерактив хизматлардан фойдаланишнинг афзалликларини билиб олиши мумкин.

Шу билан бирга, мижозлар SMS-хабарномалар орқали биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси (ҲККП)даги ҳисобварақнинг ҳолати, тузилган битимлар тўғрисида ва минерал ўғитлар бўйича шаклланган сўнгги котировкалар ҳақида маълумотларга эга бўлиши мумкин. Биржада аккредитациядан ўтган фермерлар мазкур хизматдан бепул фойдаланиш имкониятига ҳам эга. 

Р. ШЕРҚУЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn