Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Сунъий уруғлантириш ҳақида”ги фатвони эълон қилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Сунъий уруғлантириш ҳақида”ги фатвони эълон қилди Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
  • 08 Февраль 2018

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Сунъий уруғлантириш ҳақида”ги фатвони эълон қилди

Аввал, сунъий уруғлантириш тўғрисида кўплаб мурожаатлар бўлаётганини инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан фатво ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳақиқатан ҳам, шу кунларда ушбу мавзу кун тартибига чиқди, десак муболаға бўлмайди. Ҳатто, айримлар етти ёт бегона инсоннинг уруғидан ҳомиладор бўлиб, қилган иши жоиз эмаслигини билгач, энди нима қиламан, деб бош қотираётгани кўпчилигимизга маълум. Шу нуқтаи назардан, сунъий уруғлантириш борасида динимиз таълимотида нима дейилади, қандай усули жоиз-у, қайсиниси ҳаром? Мўмин-мусулмонлар ҳам бу усуллардан фойдаланса бўладими? Шу каби саволларга батафсил жавоб берувчи, ушбу масалаларга аниқлик киритувчи барча ҳукм ва кўрсатмаларни ўз ичига олган фатво ишлаб чиқиш ва халқимизга етказиш бўйича уламолар қатор изланишларни олиб боришди.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ҳомиджон қори Ишматбеков ўтган йилнинг 16-17 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ислом кенгаши фатво ассамблеясининг иккинчи йиғилишида иштирок этди. Ушбу йиғилиш кун тартибида айнан сунъий уруғлантириш ва ҳомилага тааллуқли масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари мазкур мавзу доирасидаги барча жиҳатларни ўрганиб чиққандан кейин “Сунъий уруғлантириш ҳақида”ги фатвони эълон қилди, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Фатвонинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn