Самарқандда “Эзгулик патрули” иш бошлади
  • 08 Февраль 2018

Самарқандда “Эзгулик патрули” иш бошлади

 

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Патруль-пост хизмати батальони таркибида “Эзгулик патрули” гуруҳи ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

“Эзгулик патрули”нинг асосий вазифалари сифатида хизмат олиб бориши белгиланган объектларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жабрланган, ноқулай аҳволга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож фуқароларга биринчи тиббий ёки бошқа зарурий ёрдам кўрсатиш, белгиланган йўналишда ҳуқуқ-тартиботни пиёда патруллик қилиш йўли билан таъминлаш кабилар белгиланган. 

Ҳозирги кунда ушбу гуруҳ вилоятнинг маданий мерос объектлари, муқаддас қадамжолари, шунингдек, аҳоли гавжум бўладиган жойларида хизмат кўрсатмоқда. 

“Эзгулик патрули”да хизмат олиб бораётган ходимлар инглиз ва рус тилларида эркин сўзлаша оладиган, ташқи кўриниши кўркам ва истарали, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга, жисмоний ва руҳий тайёргарлиги юқори ходимлар бўлиб, муомала маданияти юқори даражада шаклланганлиги билан фарқланади. 

Қайд этиш жоизки, белгиланган йўналишда хизмат олиб бораётган ходимларнинг ёнида ўзларига бириктирилган зарурий экипировка билан бир қаторда, биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори воситаларига эга дори қутичаси (аптечка) мавжуд бўлади.

Р. ШЕРҚУЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn