Мудофаа доктринаси — осойишталигимиз гарови
  • 08 Февраль 2018

Мудофаа доктринаси — осойишталигимиз гарови

Маълумки, Президентимиз томонидан жорий йил 9 январда имзоланган Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Мудофаа доктринаси тасдиқланди. Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, хусусан, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасига, Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа тегишли тузилмаларга бир қатор вазифалар юклатилди.

Парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида ушбу чора-тадбирларни бажариш масалалари муҳокама қилинди.

Энг аввало, ҳарбий хизматчилар, жамоатчилик ва чет эллик ҳамкорлар ўртасида мудофаа сиёсатимизнинг асосий принципларини тушунтириш бўйича кенг кўламли ишларни ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, амалдаги қонунчиликка Мудофаа доктринаси асосида тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, мазкур ҳужжат асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини стратегик қўллаш бўйича тегишли ҳужжатларнинг қайта ишлаб чиқилишини таъминлаш зарурлигига урғу берилди. 

Тадбирда мудофаа тизимининг ташкилий тузилмаси, унинг ҳарбий-жанговар ҳолати, аскар ва офицерларнинг маънавий ҳамда руҳий тайёргарлик даражасини янада юксалтириш бўйича аниқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Сўзга чиққанлар миллий армиямиз салоҳиятини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, бу борадаги ишларни давом эттириш, ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти ва кафолати, деб қайд этишди.

Якунда Мудофаа доктринасини рўёбга чиқариш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишда тегишли идоралар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифалар белгиланди ҳамда ушбу йўналишда мунтазам равишда фикр алмашиш майдони яратишга келишиб олинди.

Зиёда АШУРОВА.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « «Энди ўз уйим бўлади» Кафолатли одил судлов »