Дардига дармон топди
  • 08 Февраль 2018

Дардига дармон топди

Шеробод туманининг Меҳнатобод маҳалласида яшовчи Ҳаким Тўхтаев хонадонида содир бўлган ёнғин туфайли танасининг 50 фоиз қисми куйиб, бир оёғи ҳаракатланмай қолгани боис 2-гуруҳ ногиронлигини олганди.

Унинг акаси Муҳаммад Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонасига айни шу масала юзасидан мурожаат қилиб, ёрдам сўради.

— Мана, бир йилдирки, укамни соғлом ҳаётга қайтариш учун ҳаракат қилаяпмиз, — дейди Муҳаммад Тўхтаев. — Халқ қабулхонаси мутасаддиларига раҳмат. Мурожаат этган куннинг ўзида укамни вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия ва проктология бўлимига жойлаштиришди. Операция учун зарур боғлов материаллари ва дори-дармонлар  имтиёзли асосда шифохона томонидан ажратиладиган бўлди.

“Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг  энг олий мезонидир”. Давлатимиз раҳбарининг бу сўзлари инсонлар дардига дармон бўлиш энг улуғ саодат эканлигини англатади.

Илҳом РАҲМАТОВ,

 

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn