Акциядорлик жамиятларида бошқарув қай даражада?
  • 07 Февраль 2018

Акциядорлик жамиятларида бошқарув қай даражада?

 

Ушбу саволга Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тингловчилари иштирокида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда корпоратив бошқарувнинг ривожланиши: шарт-шароитлар, тенденциялар ва истиқболлар” мавзуидаги интерактив машғулот ҳамда давра суҳбати давомида жавоб берилди.

Маълумки, “2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида корпоратив бошқарувнинг замонавий стандарт ва усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш назарда тутилган. Шундан келиб чиқиб, ўтган вақт мобайнида бу борада бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, 400 дан зиёд акциядорлик жамиятларида Корпоратив бошқарув кодекси жорий қилинди, 293 та АЖда эса корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказилди. Пировардида 32 та АЖда ушбу кўрсаткич юқори деб топилган бўлса, 244 та АЖда қониқарли, 15 та АЖда паст ва 2 та АЖда қониқарсиз деб топилди.

2017 йил давомида 2067 нафар тингловчилар Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг ўқув курсларида иштирок этди. шулардан нафари Европа менежмент ва технологиялар мактаби билан биргаликда ташкиллаштирилган курсларда ўқиди, 95 нафар яхши ўзлаштирган тингловчи Германиянинг етакчи компанияларига тажриба орттиришди.

Мингдан зиёд давлат улуши мавжуд корхоналарда ижроия органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари жорий этилди.

Тадбир иштирокчиларнинг корпоратив бошқарув тизимини амалиётда кенг жорий этиш йўллари ҳамда бу борада ҳалқаро тажриба бўйича кенг тушунчага эга бўлишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 

 

Д. УЛУҒМУРОДОВ.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn