Қарши аэропорти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК таркибидан чиқарилади
  • 07 Февраль 2018

Қарши аэропорти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК таркибидан чиқарилади

Қарши халқаро аэропорти “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК таркибидан чиқарилиб ихтисослашган халқаро компания бошқарувига берилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 феврал куни имзолаган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорга мувофиқ Қарши аэропорти Ўзбекистон миллий авиакомпанияси таркибидан чиқарилиб халқаро компания бошқарувига берилади.

Ундан ташқари аэропорт ҳудудида “очиқ осмон” тартиби киритилиб, арзон билетлар сотувчи, лоукостер авиакомпаниялар ҳамкорликка жалб этилади.

“2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида “Қарши” халқаро аэропортини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг таркибидан чиқариб, халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига бериш, аэропорт ҳудудида “Очиқ осмон” режимини, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилган ҳолда жорий қилишни назарда тутувчи “Қарши” халқаро аэропортини ривожлантириш концепциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин”, — дейилган Президент қарорида.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn