Газ нархи кўтариладими?
  • 07 Февраль 2018

Газ нархи кўтариладими?

Ҳозирги кунда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан республикамиз бўйича 6 миллион 143 минг истеъмолчига газ ёқилғиси етказиб берилмоқда. Истеъмолчиларнинг 3 миллион 300 мингдан ортиғини уй-жой, 83 мингга яқинини улгуржи истеъмолчилар, 2 миллион 760 мингини эса  аҳоли ташкил этади.

2017 йилнинг 15  июлидан аҳоли томонидан фойдаланилган табиий газ учун тарифларга кўра, 1 куб метр учун 263,40 сўм, газ ўлчагичлари йўқ ҳолатда коммунал-рўзғор эҳтиёжларига ишлатиладиган газ учун марказий иссиқ сув таъминоти бор уйларда овқат пишириш газ плиталарига бир яшовчидан ойлик тўлов 5010,60 сўм этиб белгиланган. 

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб эса аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газга  Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм  миқдорида тўловлар амалга оширилади. 

Августдан ойидан эса респубилкамизнинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 килограмм учун бир хил — 800 сўмдан етказиб берилади. Маълумот учун айтиш керакки, айни вақтда 1 килограмм суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 720 сўм, водий вилоятларида 644,7 сўм, Тошкент вилоятида 606 сўм, Бухоро, Навоий вилоятларида 450 сўм, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 372 сўм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса 327,6 сўм этиб белгиланган.  

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn