«Frankfurter Allgemeine Zeitung» Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида
  • 02 Февраль 2018

«Frankfurter Allgemeine Zeitung» Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида

Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришларга дунё оммавий ахборот воситалари катта қизиқиш билан қарамоқда. Немис матбуоти ҳам бундан мустасно эмас. Жумладан, Германияда энг кўп нусхада чоп этиладиган ва қатор хорижий мамлакатларда тарқатиладиган “Frankfurter Allgemeine Zeitung” (FAZ) газетаси саҳифасида юртимиз ҳаётига доир навбатдаги мақола нашр қилинди. 

“Ўзбекистон намуна бўлмоқда” сарлавҳали мазкур мақолада ёзилишича, мамлакатда бошланган иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар жараёнида Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг либерал ислоҳотчи эканлигини намоён этмоқда. “Бу, ўз навбатида, ўзбек бозорида бизнесни ривожлантиришдан манфаатдор бўлганлар учун савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни фаоллаштиришга яхши имкониятлар яратади”, деб ёзади “Frankfurter Allgemeine Zeitung”. 

Мақолада ўзбек миллий валютасини эркин айирбошлаш йўлга қўйилгани ташқи савдо тараққиёти йўлидаги катта тўсиқларни олиб ташлаш имконини берган энг муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этилган. Ўзбекистон молия институтлари маълумотларига таянилган ҳолда хабар қилинганидек, мамлакат монетар бозорини либераллаштириш 2017 йилда 15 фоиз ошган экспорт ҳажмлари ўсувчанлигига ўзи-

нинг ижобий таъсирини кўрсатади. 

Газета республикамиз раҳбариятининг савдо олдидаги тўсиқларни бартараф қилиш, коррупция ва бюрократияга қарши курашиш, кичик ҳамда ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича кўраётган чора-тадбирларини алоҳида қайд этган.

Шунингдек, немис газетаси қўшни мамлакатлар билан ўзаро муносабатларни яхшилаш ва мустаҳкамлаш имконини берган Ўзбекистоннинг янги ташқи сиёсатини ижобий баҳолаган.  

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, “Frankfurter Allgemeine Zeitung” кундалик газетасига 

1949 йилда асос солинган. Бугунги кунда 300 — 400 минг нусхада чоп этиладиган ушбу нашр ўз саҳифаларида Германия ҳамда хорижий мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётига оид асосий ҳамда муҳим воқеаларни ёритади. 

«Жаҳон» АА.

Берлин

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn