Ўзаро ҳамкорлик истиқболи муҳокама этилди
  • 02 Февраль 2018

Ўзаро ҳамкорлик истиқболи муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллс бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури мақсад ҳамда вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда олиб борилаётган муҳим ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. Томонлар парламентлараро мулоқотни янада жонлантириш, демократик ислоҳотларни ўтказишда, икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни фаоллаштиришда ўзаро муносабатларни ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама қилди. 

Э. Уэллс хоним Ўзбекистон мутлақо янгича суръатда тараққий этаётганини таъкидлаб, ижобий ўзгаришларга ва ислоҳотларга юксак баҳо берди.

Фарида МАҲКАМОВА,                                                                                               
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn