Нима учун телефон рақамлари тўққиз белгига ўтказилмоқда?
  • 01 Февраль 2018

Нима учун телефон рақамлари тўққиз белгига ўтказилмоқда?

Ўзбекистон жорий йилда тўққиз белгили телефон рақамларига ўтади — рақамларга ҳудуднинг (оператор) икки белгили коди билан териш керак бўлади.

Ўзбекистонда жорий йилда телефон рақамлари етти белгилидан тўққиз белгили форматга ўтилади, дея хабар қилди «Ўзбектелеком» компанияси.

Қарор Халқаро электроалоқа кенгаши тавсиялари ва 2013 йилда жорий этилган «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини рақамлаштириш тизимлари ва режалари» ҳужжати талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

«Ўзбектелеком"нинг хабар қилишича, 2018 йилда телефон рақамлари биз аввал термаган ҳудуд коди ҳисобига узунроқ бўлади. Шу орқали шаҳарлараро рақамларга териш жараёни соддалаштирилади ҳам.

Масалан: бирор вилоятдаги қайд қилинган алоқа абонентига қўнғироқ қилиш учун 71ХХХХХХХ, 62ХХХХХХХ, мобил алоқа учун эса 90ХХХХХХХ, 93ХХХХХХХ, 97ХХХХХХХ, 98ХХХХХХХ ва ҳоказо рақамларни териш талаб қилинади. Халқаро форматдаги телефон рақамлари аввалгидек 12 рақамдан иборат бўлиб қолаверади (99871ХХХХХХХ, 99899ХХХХХХХ ва ҳоказо).

 

Тўққиз белгили тизимга ўтиш мобил операторларида рақамлар диапазонининг деярли тугаб қолгани ва алоқа хизматларига бўлган талабнинг кун сайин ошиб бораётгани билан изоҳланмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn