«Касбим — фахрим»
  • 03 Июнь 2014

«Касбим — фахрим»

Самарқанд шаҳрида Тошкент, Қўқон, Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Касбим — фахрим” танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

— Тадбир икки босқичдан иборат бўлди, — дейди Самарқанд темир йўл транспорти коллежи директори ўринбосари Ирода Пардаева. — Яъни дастлаб ўқувчилар чилангарлик ва металлга ишлов бериш борасида эгаллаган назарий билимларини “Қўлигул уста”, “Моҳир пайвандчи”, “Иқтидорли электромонтёр” шартлари бўйича синовдан ўтказдилар. Иккинчи босқичда эса “Кичик темир йўлчи”, “Масъулиятли бошқарувчи”, “Соғлом фарзанд — соғлом юрт” номинациялари ғолиблари аниқланди. Шунингдек, ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, улар ижросидаги қўшиқ ва рақслар тадбирга ўзгача файз киритди.
Якунда ғолиб ҳамда совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар бўйлаб уюштирилган сайёҳат эса ўқувчилар ёдида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn