Тадбирларнинг ягона календари чиқарилади
  • 22 Январь 2018

Тадбирларнинг ягона календари чиқарилади

Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирларнинг ягона календари чиқарилади. Бу ҳақида Спутник сайти Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов берган маълумотларга асосланиб хабар берди.

“Эсингизда бор, олдинги сафар Гиннес  рекордлар китобига кириш учун ош дамланди. Мана яқинда Деновда ҳам шундай тадбир бўлди. Лекин ким билди? Икки-уч кун олдин маълум бўлди, холос. Бундай тадбирларни олдиндан режалаштиришимиз керак. Чунки Ўзбекистонда туман даражасида, вилоят даражасида ўтказиладиган тадбирлар жуда ҳам кўп. Масалан, Бухородаги “Ипак ва зираворлар”, Хивадаги “Рақс сеҳри”, Бойсундаги “Бойсун баҳори” фестиваллари ва ҳоказолар”, — деди қўмита раиси. — ... Ягона календарга тушсак, йилнинг бошидан оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам, аҳолимиз ҳам, чет эллик меҳмонларимиз ҳам Ўзбекистонда ўтказиладиган ранг-баранг тадбирлар ҳақида олдиндан биладилар ва иштирокчисига айлана оладилар”.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn