Ҳаво ҳарорати қачон ўзгаради?
  • 22 Январь 2018

Ҳаво ҳарорати қачон ўзгаради?

Юртимизда январь ойи учун хос бўлмаган аномал юқори ҳарорат 25 январгача сақланиб туради. Шу ҳафта дам олиш кунларига келиб эса ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетади. Бу ҳақида “Ўзгидромет” хизмати хабар берди.

Бундай об-ҳаво ўзгариши нафақат пойтахт, балки Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам қайд этилиши прогноз қилинмоқда.

Шу кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 0 - +5 бўлади, кечқурун -2 даражагача пасайиши мумкин. 25-26 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 м/с тезликда эсади.

Шанба куни ҳаво ҳарорати кечқурун 2 – 7 даражагача совиб, кундузи +3 даражагача илийди.

Таъкидлаш керакки, ўтган ҳафта деярли ҳар куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати январь ойи учун хос бўлмаган тарзда юқори даражада сақланиб турди. 20 январь куни бу борадаги энг баланд ҳарорат кузатилиб,  +18 даражагача иссиқ бўлди.  


Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn