11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилди
11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилди Kun.uz сурати
  • 22 Январь 2018

11 ойлик чақалоқнинг танасидан 16 дона игна топилди

Фарғона вилоятида 11 ойлик чақалоқнинг онаси боланинг безовталиги, инжиқ бўлиб қолганидан хавотирга тушиб, шифокорларга мурожаат қилган. Чақалоқнинг пешоби бузилган: унинг кам ҳожат чиқариши онани ўйлантириб қўйган.

Рентген суратларида аён бўлдики, чақалоқнинг танасида 16 дона игна бор ва улар энг камида икки ойдан буён болани қийнаб келади. Шундай қилиб, бола ва унинг онаси зудлик билан Тошкентга юборилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига келтирилган бола тезкорлик билан жарроҳлик столига ётқизилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар беради.

Шифокорларнинг таъкидлашича, игналар танада турлича жойлашган: уларни чақалоқнинг йўғон ичак қисмида, сийдик қопи, кўкрак қафасида, боланинг бўйин қисмида, умуртқа поғонасида, юрак остида аниқлашган.

Чақалоқ 9 соат давомида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва унинг танасидан 13 та игна олиб ташланди. Айни пайтда боланинг ҳаётига хавф етказмайдиган даражада танада жойлашган учта игна ҳалигача организмда қолмоқда.

8 ойлик чақалоқ (боланинг танасида игна пайдо бўлганидан бошлаб) ҳеч қачон бунча кўп металлни ютиб юбориши мумкин эмас, қолаверса, қизилўнгач ва ошқозонда ҳеч қандай йиртиқ аломати топилмаган, деб таъкидлашди шифокорлар. Уларнинг фикрича, игналар тана ташқарисидан, онгли равишда терига тиқилган.

Бемор чақалоқ айни пайтда илмий марказдаги болалар реанимация бўлимида сақланмоқда. Мутахассислар чақалоқ ўта оғир аҳволда эканини билдирди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn