Нуронийлар учун дилкаш манзил
  • 17 Январь 2018

Нуронийлар учун дилкаш манзил

Жондор туманида яшовчи меҳнат фахрийлари энди ўзларига мос тренажёр залида шуғулланадиган бўлдилар.

— Кексаларимиз саломатлигини мустаҳкамлайдиган бундай янгиликдан ташқари, “Нуронийлар маскани”да шахмат-шашка, дам олиш, тиббиёт хоналари мавжуд, — дейди “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Жамол Ашуров. — Эндиликда уларнинг дилкаш манзиллари яна биттага кўпайди.

Бинобарин, Шофиркон туманида ҳам ана шундай маскан бунёд этилгани қувончли хушхабар сифатида эътироф этилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn