177 нафар ички ишлар идоралари ходими жиноий жавобгарликка тортилди 
  • 27 Ноябрь 2017

177 нафар ички ишлар идоралари ходими жиноий жавобгарликка тортилди 

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Президентимиз томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик, ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари томонидан олиб борилаётган ишлар талабга жавоб бермаслиги, уларга яратилаётган шарт-шароитларга қарамасдан баъзи ходимлар томонидан хизмат интизомини бузиш ҳолатлари учраётгани кескин танқид остига олинди. 

Президент ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кадрлар масаласи юзасидан берилган топшириқларни бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида видеоселектор ўтказилди. 

Йиғилишда асосий эътибор профилактика инспектори лавозимига муносиб ходимларни тайинлаш, кадрларни жой-жойига қўйиш, ушбу лавозимларни юридик маълумотга эга, малакали ҳамда масъулиятли ходимлар билан жамлашга қаратилди.     

Шунингдек, ходимлар ўртасида хизмат интизоми, муомала маданияти, касбий ва жисмоний тайёргарлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар талабга жавоб бермаслиги юзасидан ҳақли эътирозлар билдирилди.

Жумладан, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида интизомий жазога тортилган ходимлар сони ўтган йилга нисбатан 285 тага ошганини, порахўрлик, таъмагирлик ва бошқа жиноятларни содир қилгани учун 177 нафар ходимлар жиноий жавобгарликка тортилгани ва ички ишлар органларини нопок ходимлардан тозалаш келажакда ҳам давом эттирилиши таъкидланди.

Йиғилишда асосий эътибор профилактика инспектори лавозимига муносиб ходимларни тайинлаш, кадрларни жой-жойига қўйиш, ушбу лавозимларга юридик маълумотга эга, малакали ҳамда масъулиятли ходимларни жал этишга қаратилган.

Шунингдек, ходимлар ўртасида хизмат интизоми, муомала маданияти, касбий ва жисмоний тайёргарлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар талабга жавоб бермаслиги юзасидан ҳақли эътирозлар билдирилган.

Йиғилишда, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари кадрлар йўналишига масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланган. Камчиликларга йўл қўйган раҳбарларга салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилган.

Йиғилиш сўнгида, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан чуқур таҳлил олиб бориш, уни келтириб чиқарувчи сабабларини ўрганиш, ушбу ҳолатларнинг келгусида содир этилишини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирлар белгиланган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn