Ёшлар анжумани
  • 28 Май 2014

Ёшлар анжумани

Шаҳрисабз туманидаги “Лочин” соғломлаштириш оромгоҳида “Камалак” болалар ташкилотининг “Ватан, дўстлик ва халқпарварлик учун!” шиори остидаги анъанавий XIII анжумани ўз ишини бошлади. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан келган 600 нафар ўғил-қиз иштирок этмоқда.

Бир ҳафта давом этадиган анжуман доирасида “Маънавият ва маърифат куни”, “Иқтидорли ёшлар куни”, “Спорт, саломатлик ва экология куни”, “Меҳр ва саховат куни” ва “Матбуот куни” каби мавзулар бўйича семинар-тренинглар ўтказилиши режалаштирилган. 

— Тадбирда иштирокчилар фикри, таклиф ва ташаббусларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқчимиз, — дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши масъул ходими Баҳодир Юсупов. — Бу эса “Камалак” болалар ташкилоти, жойлардаги Етакчи ёшлар марказлари фаолияти самарадорлигини оширишда қўл келиши, шубҳасиз. 

Оромгоҳда ташкил этилган дастлабки тадбир — “Қадрият, урф-одат, анъана ва болалар” фестивалида ҳар бир ҳудуд вакиллари ўз миллий кўргазмалари ҳамда чиқишлари билан иштирок этишди. Шунингдек, лойиҳа доирасида арқон тортиш, хўрозлар жанги, варраклар сайли ҳамда оқ теракми-кўк терак каби миллий ўйинлар ташкил қилинди. 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ. 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn