Президент жиноят содир этганларнинг ҳар тўрттадан биттаси ишсиз эканига эътибор қаратди
  • 16 Ноябрь 2017

Президент жиноят содир этганларнинг ҳар тўрттадан биттаси ишсиз эканига эътибор қаратди

Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жиноятчиликнинг олдини олишда энг муҳим омиллардан бири бўлган ишсизликни бартараф этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу муаммони бартараф этмай туриб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кўзланган натижаларга эришиб бўлмайди. 

Шу маънода, Президент Шавкат Мирзиёев жиноят содир этганларнинг 16 мингдан зиёди ёки ҳар тўрттадан биттаси ишсиз эканига эътибор қаратди. 

Давлатимиз раҳбари бундай нохуш ҳолатни бартараф этиш учун ҳар бир сектор раҳбари ўзига бириктирилган ҳудудларда тадбиркорлик субъектларини тўлиқ қўллаб-қувватлаши, янги иш ўринларини барпо этишга кўмаклашиши, фуқароларнинг бандлигини таъминлашга имконият яратиш бўйича аниқ ишларни амалга ошириши лозимлигини таъкидлади. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Қисқа сатрларда Садоқат ва мардлик эътирофи »