Видеоселекторда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда посбонлар иштироки сезилмаётгани айтилди
  • 16 Ноябрь 2017

Видеоселекторда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда посбонлар иштироки сезилмаётгани айтилди

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. 

Йиғилишда маҳаллаларда фаолият юритаётган посбонлар ҳақида сўз борар экан, кўп ҳолларда уларнинг салоҳияти, билим ва малакаси талабга жавоб бермаслиги, бундай вазифага фидойи ёшлар сафарбар этилмаётгани, рағбатлантириш механизмлари ишлаб чиқилмагани сабабли ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда посбонлар иштироки сезилмаётгани таъкидланди. Шундан келиб чиққан ҳолда, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, унинг иш самарадорлигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди. 

Яна бир оғриқли мавзу – кўрилаётган чораларга қарамасдан, фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни кескин камайтиришга эришилмаётгани таъкидлаб ўтилди. Бундай жиноятларнинг асосий сабаблари фуқаролик муносабатларини қонун доирасида амалга оширмасликка бориб тақалади. Оқибатда бу содда одамларнинг жиноят қурбони бўлишига олиб келмоқда. 

Шу сабабли давлатимиз раҳбари нотариат тизимларидаги бюрократизм ва сансоларлик ҳолатларига чек қўйиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали нотариал хизматлар кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn