Президент айрим ҳудудларда жиноятлар камаймагани, баъзи жиноят турлари ошганини кескин танқид қилди
  • 16 Ноябрь 2017

Президент айрим ҳудудларда жиноятлар камаймагани, баъзи жиноят турлари ошганини кескин танқид қилди

Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида айрим ҳудудларда жиноятларни сезиларли камайтиришга эришилмагани, баъзи жиноят турлари ошгани каби камчиликларни кескин танқид қилди.

Тошкент шаҳри, Жиззах, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятлари мутасадди раҳбарларига йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш борасида аниқ топшириқлар берилди. 

Қатор маҳаллаларда профилактик тадбирларнинг самарадорлиги етарли даражада таъминланмагани, ҳуқуқ-тартибот идораларининг жамоатчилик билан ҳамкорлиги талаб даражасида йўлга қўйилмагани, бу эса айрим турдаги оғир жиноятлар содир этилишига сабаб бўлгани аниқ рақам ва мисоллар асосида таҳлил қилинди. 

Давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, туманлар кесимида жиноятларнинг олдини олиш борасида алоҳида чора-тадбирларни ўз ичига олган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатма берилди. 

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг дастлабки 10 ойида содир этилган қотиллик жиноятларининг 165 таси эр-хотин ва қайнона-келинлар ўртасида, 66 таси қўни-қўшнилар ўртасида оддийгина маиший келишмовчиликлар оқибатида келиб чиққан.  

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn