“Суннат тўйи — миллат тўйи”
  • 13 Ноябрь 2017

“Суннат тўйи — миллат тўйи”

Юртимизда “Суннат тўйи — миллат тўйи” тантаналарини ўтказиш анъана тусини олмоқда. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасидаги бундай тадбирларга Навоий вилоятида ҳам кенг ўрин берилган. 

Хусусан, яқинда Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрами олдидан кам таъминланган оила фарзандларидан 45 нафари учун уюштирилган хатна тўйи  шулар сирасидан. 

Тадбир доирасида “тўй бола”ларга  вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳомий ташкилотларнинг совғалари улашилди. Шунингдек, Халқ банки бўлимларида уларнинг номига очилган ҳисобрақамига 1 миллион сўмдан пул маблағи ўтказилган жамғарма омонат дафтарчаси топширилди.

— Фарзандим Жўрабекнинг суннат тўйига ташриф буюрган яқин қариндошларимиз бундай саховат учун ташкилотчилардан мамнун бўлишди, — дейди унинг онаси Умида Рўзиқулова. —  Бу албатта, мамлакатимизда ҳеч бир бола меҳр-эътибордан четда эмаслигининг амалий ифодасидир. Биз бунинг учун ўз миннтадорлигимизни билдириб, ҳар бир савобли иш эртага улар учун қанот бўлишига ишонамиз.

Ижтимоий акция доирасида хайр-саховатнинг амалий ифодаси сифатида  87 нафар имконияти чекланган фуқарога  ногиронлик аравачалари топширилди.

Темур  ЭШБОЕВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn