Мамлакатимизда Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди
  • 13 Ноябрь 2017

Мамлакатимизда Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг марказий кенгашида шу йилнинг 13 — 19 ноябрь кунлари Тошкент, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида ўтказиладиган Глобал тадбиркорлик ҳафталиги тадбирларига старт берилди.

Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси, Ўзбекистондаги Глобал тадбиркорлик тармоғи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур ҳафталик доирасида юртимиздаги ёш тадбиркорларни ўзаро бирлаштириш, уларга бизнесни ривожлантиришнинг замонавий ва халқаро амалиёти ҳақида маълумотлар бериш, Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш учун истиқболли таклифлар ишлаб чиқиш кўзланмоқда.

— Мамлакатимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун барча имкониятлар мавжуд, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг марказий кенгаши Тадбиркорликни ривожлантириш бўлими мудири Феруз Аблаяров. — Ёш тадбиркорлар мунтазам қўллаб-қувватланмоқда. Глобал тадбиркорлик ҳафталиги ёшларга бизнес юритишда ўз билимларини бойитиш, ғоя ва ташаббусларини ривожлантириш, халқаро тажрибани ўзлаштириш имконини беради.

Олти кун давом этадиган тадбирлар доирасида ташкил этиладиган тақдимот ва семинарларда тадбиркорлик ишланмаларига бағишланган маҳорат дарслари ташкил этилади. Ўз навбатида, дастурлар, инфратизим ва ресурсларни шакллантириш борасида тавсиялар ҳам ишлаб чиқилади.

Дилшод КАРИМОВ. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn