К. Арипов фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Германия тажрибасини ўрганди
  • 13 Ноябрь 2017

К. Арипов фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Германия тажрибасини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, 2017 йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари К. Арипов Берлин ва Бонн шаҳарларига (Германия) ташриф буюриб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги Германия тажрибаси билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ташриф давомида К.Арипов Ўзбекистон Республикасининг Германия Элчихонаси вакиллари ҳамроҳлигида Германиянинг Берлин шаҳридаги Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш Департаменти, Аҳолини муҳофаза қилиш ва табиий офатларда ёрдам кўрсатиш Федерал идораси ҳамда Бонн шаҳридаги Фавқулодда вазиятларда техник ёрдам кўрсатиш Федерал агентлиги фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, К.Арипов Германиянинг Берлин шаҳридаги Ички ишлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш Департаменти, Аҳолини муҳофаза қилиш ва табиий офатларда ёрдам кўрсатиш Федерал идораси ҳамда Бонн шаҳридаги Фавқулодда вазиятларда техник ёрдам кўрсатиш Федерал агентлиги раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, Ички ишлар вазирлигининг бир қатор бошқармаларига ташриф буюрди. Хусусан, хабар бериш хизмати, фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази, техник ёрдам кўрсатиш хизмати ва Бонн шаҳридаги кўнгилли қутқарувчилар бўлимлари шулар жумласидандир.

Ўтказилган учрашувлар давомида, Германия ва Ўзбекистондаги фуқаро муҳофазасини таъминлаш тадбирларини ташкил қилиш тизими борасида тажрибалар алмашилди. Шунингдек, Германиянинг тегишли идоралари билан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида таклифлар муҳокама қилинди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn