Тадбиркор қизлар танлови
  • 10 Ноябрь 2017

Тадбиркор қизлар танлови

Пойтахтимизда “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси — 2017” танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,  “Тадбиркор аёл” уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган анъанавий танлов ёшларда, хусусан, қизларимизда ишбилармонлик салоҳиятини намоён этиш истаги йил сайин ошиб бораётганини ҳамда уларнинг аниқ мақсадлар билан дадил интилаётганини кўрсатди. 

Жорий йилда танловнинг туман (шаҳар) босқичида касб-ҳунар коллежларида таҳсил олувчи 1 минг 700 нафардан зиёд қизлар “Ишлаб чиқариш соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз”, “Сервис соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз”, “Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз” номинациялари бўйича ўз лойиҳалари билан қатнашди. Ҳудудий босқичларда юқори баҳоланган 82 лойиҳа танловнинг мамлакат босқичига тақдим этилди.  

Танлов натижаларига кўра, тегишли номинациялар бўйича ғолиб, деб топилган иштирокчилар диплом, тижорат банкларининг сертификатлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фарида МАҲКАМОВА,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn